Ўзбекистон футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Спорт

image

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги FIFA U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 2 октябрь куни FIFA Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар қаторида 2027 йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлари аниқланган. Унга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда ёшлар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилиши белгиланди. Мазкур мусобақа FIFA томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади. 

“Сўнгги йилларда мамлакатимиз кўплаб йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиб, катта тажриба орттирди. Хусусан, 2024 йилда юртимизда ўтказилган FIFA Футзал Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилгани халқаро футбол ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилди. Мазкур мусобақалар, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларининг халқаро миқёсдаги йирик турнирларни ўтказиш бўйича етарлича тажриба ва салоҳият тўплашига имконият яратди. 2027 йилга келиб дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчилари FIFA U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Озарбайжонда тўпланишади. Юртимиз, ҳар доимгидек, ўзининг меҳмондўстлиги, профессионал ёндашуви, футболга фидойилиги ва албатта футболсевар мухлисларининг меҳри билан бутун дунё эътиборини қозонишга тайёр.”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича FIFA'га ариза юборгани ҳақида хабар берилганди.

Жаҳонгир Иномжонов 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон футбол Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг