КХДР мислсиз миқдорда ядро қуроллари ясаш имконига эга – Сеул

Олам

image
Триададан тактик ракеталаргача: кимларнинг қўлида ядро қуроллари бор? north_east

Триададан тактик ракеталаргача: кимларнинг қўлида ядро қуроллари бор?

Шимолий Кореяда икки тоннагача юқори даражада бойитилган уран мавжуд бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Бирлашиш ишлари бўйича вазири Чон Дон Енга таяниб, “Yonhap” хабар берди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигига кўра, Шимолий Корея узоқ вақтдан бери ядро каллаклари ишлаб чиқаришда асосий материал бўлган бойитилган ураннинг “йирик” миқдорига эга. Шунингдек, Жанубий Корея Бирлашиш ишлари вазирининг айтишича, разведка идоралари Пхеньяннинг 90 фоиздан ортиқ тозаликка эга юқори даражада бойитилган уран захирасини 2 минг килограммгача деб баҳоламоқда.

“Бугунги кунда ҳам Шимолий Кореянинг уран центрифугалари тўртта объектда ишламоқда”, дейди Чон Дон Ен журналистларга.

Унинг билдиришича, битта ядро бомбаси ясаш учун атиги 5-6 кг плутоний кифоя қилса, 2 минг кг юқори даражада бойитилган уран мислсиз миқдорда ядро қуроллари ясаш имконини беради. Чоннинг айтишича, Шимолий Кореянинг ядро дастурини тўхтатиш долзарб муаммо, бироқ санкциялар бу масалада самара бермайди. Ягона ечим – Пхеньян ва Вашингтон ўртасида бўладиган саммит.

Маълумот учун, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шу ҳафтада АҚШ билан мулоқотга очиқлигини, бироқ ядро арсеналини сақлаб қолиши кераклигини маълум қилган. КХДР 2006 йилда илк ядро синовини ўтказган ва тақиқланган қурол дастурлари учун БМТнинг қатор санкцияларига дучор бўлган. Мамлакат ўзининг уран бойитиш иншоотлари тафсилотларини ўтган йил сентябргача ошкор қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги “махфий қурол” ишлаб чиқилишини эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қурол мамлакат мудофаа қобилиятини сезиларли даражада мустаҳкамлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг