Хоразмда Cobalt уриб юборган скутер ҳайдовчиси вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
24 Сентябрь 2025 8382 1 дақиқа
Кеча, 23 сентябрь куни Хоразм вилоятида Cobalt скутерни ҳайдовчиси билан бирга уриб юборди. Оқибатда скутер ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Урганч тумани ҳудудидан ўтган D-218 автомобиль йўлининг 8-километрида 2005 йилда туғилган, Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида яшовчи ҳайдовчи Cobalt русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ўзига нисбатан ўнг томондан чап томонга йўлни кесиб ўтаётган скутер ҳайдовчисини уриб юборган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда скутер ҳайдовчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида содир бўлган дахшатли йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар вояга етмаган шахс вафот этганди. 15 ёшли фуқаро отасига тегишли бўлган Lacetti автомашинасини (отасидан берухсат) бошқариб кетаётиб, юқори тезлик оқибатида бошқарувни йўқотган ҳамда йўл четидаги зовурга тушиб кетган. ЙТҲ оқибатида автомашина салонида бўлган икки вояга етмаган йўловчи воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Live
Барчаси