Трамп “Толибон”га: “Баграмни бизга қайтарасизлар, шарт шу”

Олам

image

Вашингтон маъмурияти Афғонистондан Баграм ҳаво базаси устидан назоратни зудлик билан АҚШга қайтаришни истайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп 21 сентябрь куни журналистларга маълум қилди. 

“Биз ҳозир Афғонистон билан гаплашяпмиз. Биз уни [базани] қайтаришни истаймиз. Биз уни тез орада, ҳозироқ қайтариб олишни хоҳлаймиз. Агар қилмасалар, нима қилишимни билиб оласизлар”, дея қўшимча қилган у.  

АҚШ Афғонистонга қўшин киритишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Трамп: “Биз бу ҳақда гаплашмоқчи эмасмиз”, деб жавоб берди. 

Трамп аввалроқ Афғонистон ҳукумати база устидан назоратни АҚШга қайтаришга рози бўлмаса, Афғонистон оқибатларга олиб келишини айтган эди. 

19 сентябрь куни Трамп АҚШ расмийлари афғон вакиллари билан ҳаво базасига оид масалаларни муҳокама қилаётганини маълум қилди. 18 сентябрь куни у Вашингтон иншоот устидан назоратни қайтариб олишга уринаётганини айтди. Шундан сўнг Трамп бунинг асосий сабабларидан бирини базанинг “Хитой ядро қуролини ишлаб чиқараётган жойдан атиги бир соатлик парвоз яқинлигида жойлашгани экани билан изоҳлади. 

2001 йилдан 2021 йилгача Баграм аэродроми АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Афғонистондаги энг йирик базаси бўлиб хизмат қилган. 2021 йил 1 тиюлда америкаликлар авиабазани тарк этди, 1 августда эса у “Толибон” назоратига ўтди. 

2021 йилнинг 14 апрелида АҚШнинг 46-президенти Жо Байден Афғонистондаги уруш тугаганини эълон қилди, бу Америка тарихидаги энг узоқ хориждаги ҳарбий кампания эди. Қўшма Штатлар урушни 2001 йил октябрь ойида бошлаган. 2010-2013 йилларда энг юқори чўққисида Ғарб иттифоқчиларининг Афғонистондаги ҳарбийлари сони 150 000 нафардан ошди. АҚШ қўшинларини олиб чиқиш 2021 йил май ойида бошланган, АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар бўлинмалари 2014 йилда Афғонистонни тарк этган. 

Қўшма Штатлар ўз кучларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан сўнг, Толибон Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операция бошлади. 2021 йил 15 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетди ва “Толибон” жангсиз Қобулга кириб келди. Охирги Америка қўшинлари Афғонистонни 2021 йил сентябрь бошида тарк этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Толибон Баграм аэродроми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг