Kia муҳим маррани нишонламоқда: Жиззахдаги завод конвейеридан 20 мингинчи Sonet чиқарилди

Бизнес

image

ADM Global компаниялар гуруҳи ADM Jizzakh заводида Kia Sonet кроссоверини ишлаб чиқариш тарихидаги муҳим ютуқ бўлганини эълон қилди. Корхона конвейеридан ушбу моделга мансуб 20 мингинчи автомобилнинг чиқарилиши маҳаллий истеъмолчилар орасида барқарор талабнинг мавжудлигига муҳим тасдиқ сифатида бўлди.
 
Sonet 2024 йил март ойидан бошлаб “Jizzax” EIZ’даги заводда тўлиқ технологик циклда ишлаб чиқарилаётган Kia бренди туркумидаги биринчи автомобилга айланди. Ушбу ютуқ компонентларни локализация қилиш стратегиясининг муваффақиятини ва истеъмолчиларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган юқори даражадаги ишончини кўрсатади.

"Ишлаб чиқарилган 20 000 дона автомобиллар сонига эришиш корхонамиз ривожланишидаги муҳим босқич ва танланган ишлаб чиқариш стратегиясининг тўғрилигини тасдиқлашдир. Бизнинг ихчам кроссоверимиз харидорлар орасида тобора оммалашиб бораётганидан фахрланамиз. Kia Sonet ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги халқ кроссоверига айланди", деди Kia компаниясининг Ўзбекистондаги бренд директори Георгий Шония.

Автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш нафақат сифатли транспорт воситаларини яратиш, балки минтақанинг автомобиль саноатини ривожлантириш имконини беради.

"Kia бош қароргоҳи, ишлаб чиқариш, ADM Global ва маҳаллий компонентлар ишлаб чиқарувчиларнинг мувофиқлаштирилган ва фаол ишини таъкидлаш керак. Компаниянинг стратегик қарашлари ва улкан режалари ишлаб чиқариш, логистика ва дистрибуциядаги кенг кўламли вазифаларни тезкор ҳал қилишни таъминлади", деди “ADM Jizzakh” бош директори Данияр Давлетияров.

Kia автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва Ўзбекистондаги нархлари билан kia.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Барча Kia моделлари 60 ой ёки 150 000 км (қай бири биринчи бўлиб келишига қараб) тизим кафолати билан таъминланган.

Маълумот учун, Kia Corporation – бу мижозлар, маҳаллий ва глобал ҳамжамиятлар учун мобиллик соҳасида барқарор ечимларни яратишга интилиб, мобиллик маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган глобал бренддир. Компания 1944 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Kia 190 дан ортиқ мамлакатларда 3 миллион донага яқин автомобилларни сотади. Корпорация ходимларининг умумий сони 52 минг нафардан ортиқ кишини ташкил этади. Компаниянинг ишлаб чиқариш майдонлари олтита мамлакатда жойлашган. Kia электромобилларга ўтишни бошқаради ва бутун дунё бўйлаб шаҳар муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериш учун мобиллик хизматларини ривожлантириш билан шуғулланади.

ADM Global компаниялар гуруҳи 2020 йилда Kia брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори (www.kia.uz) сифатида ўз фаолиятини бошлаган ҳамда мижозларга сотув ва сотувдан кейинги хизматларнинг тўлиқ турини тақдим этиб келмоқда. 2024 йилда Жиззах шаҳридаги заводда Kia автомобилларини майда узелли йиғиш технологияси (СKD) йўлга қўйилди. Компания иш бошлаганидан буён Ўзбекистонда Kia автомобиллари сотувининг умумий ҳажми 60 000 дан ортиқ автомобилларни ташкил этди. 2025 йил ўрталарига келиб, Ўзбекистон ҳудудининг 16 та шаҳарларда 25 та Kia расмий дилерлик марказлари фаолият юритмоқда.

Telefon | Sayt | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

KIA ADM Global ADM Jizzakh Kia Sonet

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг