ADM Global Кореяда етказиб берувчилар учун биринчи семинар ўтказди
Бизнес
−
27 Ноябрь 1517 3 дақиқа
2025 йилнинг 27-29 октябрь кунлари мамлакатнинг энг йирик автохолдингларидан бири бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи Корея Республикасида Kia Corporation раҳбарияти иштирокида 2025 Supplier Board Workshop халқаро семинарини ташкил этди. Шунингдек, тадбирда 80 дан ортиқ раҳбар ва вакиллари – Кореянинг 13 та автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи компаниялари, шунингдек, Ўзбекистоннинг 17 та маҳаллийлаштириш корхоналари иштирок этди.
.jpg)
.jpg)
Семинар ADM Global’нинг ушбу форматдаги биринчи халқаро тадбири бўлиб, унда автомобиль бутловчи қисмларини етказиб берувчи жорий ва истиқболли ҳамкорлар тўпланди. Унинг мақсади яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, амалий тажриба алмашиш ва автомобиль бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар учун янги имкониятларни муҳокама қилишдан иборат.
.jpg)
.jpg)
Семинар давомида иштирокчилар ривожланишнинг муҳим йўналишларини муҳокама қилдилар, жумладан:
- Ўзбекистон ва Корея ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш;
- Ўзбекистонга қўшма инвестиция киритишнинг янги истиқболлари;
- ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва бутловчи қисмларни кейинги маҳаллийлаштириш босқичлари;
- жараёнлар сифатини яхшилаш ва таъминот занжирларини мақбуллаштириш;
- Hyundai ва Kia’нинг ҳамкорлар билан ишлаш амалиёти.
.jpg)
ADM Global Ўзбекистонда маҳаллийлаштиришни янада кенгайтириш ва ишлаб чиқариш кластерларини ривожлантириш режаларини тақдим этди. Шунингдек, амалдаги ва истиқболли етказиб берувчилар билан музокаралар ўтказилиб, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва технологик ривожланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Supplier Board Workshop доирасида ADM Global маҳаллийлаштириш ва таъминот занжири барқарорлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган компанияларни тақдирлаш маросимини ўтказди.
.jpg)
Ўзбекистон автомобиль саноатининг халқаро миқёсдаги иштирокини кенгайтириш ва ривожланишини қўллаб-қувватлагани учун Kia Corporation компанияси Global Impact Award махсус мукофоти билан тақдирланди.
.jpg)
Семинар ADM Global’нинг Kia Corporation, шунингдек, Корея ва Ўзбекистон автомобиль қисмлари ва деталлари ишлаб чиқарувчилари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Тадбир давомида иштирокчилар соҳани янада ривожлантиришга ҳисса қўшадиган янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва қўшимча инвестицияларни жалб қилишга келишиб олдилар. Формат 2026 йилда давом эттирилади ва кенгайтирилади.
.jpg)
ADM Global бундай тадбирлар соҳани ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг минтақавий автомобиль бутловчи қисмларини етказиб бериш занжиридаги ролини ошириш учун муҳим эканлигини таъкидлади.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Бундан ташқари, ADM Global компаниялар гуруҳи делегацияси 31 октябрдан 8 ноябргача Корея Республикасининг Чежу оролида бўлиб ўтган ва бутун дунё бўйлаб энг кучли гольф ишқибозларини жамлаган World Amateur Golfers Championship 2025 мусобақасида иштирок этиб, ҳам муҳим саноат, ҳам спорт тадбирларининг иштирокчисига айланишга тайёрлигини исботлади.
Instagram I Facebook I YouTube I X I LinkedIn
Telegram I Instagram I Facebook I YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси