Шарманда! Вазирлик ходими аёлларга жинсий алоқа эвазига мактаб директори лавозимини таклиф қилди (аудио)
3-саҳифа
−
09 Сентябрь 2025 56071 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимининг аёлларга менежерлик сертификатини олиш ва мактаб директори сифатида ишга жойлашишда ёрдам бериш эвазига у билан жинсий алоқа қилишни таклиф қилгани эшитилган аудио тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова ҳолат юзасидан муносабат билдириб, аудиохабардаги овоз ростдан ҳам вазирлик ходимига тегишли эканини тасдиқлади.
Маълум қилинишича, ушбу вазият иштирокчиси бўлган вазирлик ходими лавозимидан озод этилган.
“Айтиш лозимки, вазирлик соҳага доир коррупцион ҳолатлар ҳамда манфаатлар тўқнашувига мутлақо қарши.
Шунингдек, тизимда меҳнат қилаётган барча ходимларнинг касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши тарафдори.
Шу каби ноқонуний вазиятларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади”, дейди Дилфуза Собирова.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойида Самарқанд вилоятида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг мансабдори Zoom платформасида ўтказилган мажлисда камерасини ёниқ қолдирган ҳолда ҳамкасби билан ўзини ноўрин тутгани акс этган тасвирлар тарқалиб, кескин мунозараларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Live
Барчаси