Абдулла II Мирзиёев билан дарахт экди

Жамият

image
Ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз бориши мумкин бўлади north_east

Ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз бориши мумкин бўлади

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон-Иордания саммити якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқанддаги Конгресс маркази боғида эман экди.

“Маросим Ўзбекистон-Иордания муносабатларида янги давр бошланаётгани ҳамда етакчиларнинг халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга интилиши рамзи бўлди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла II ибн ал-Ҳусайн кеча, 25 август куни давлат ташрифи билан Самарқандга келганди. Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Кейин Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрининг улуғвор тарихий обидалари билан танишди. Етакчилар кечқурун Самарқанд халқаро туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик мажмуасини ҳам бориб кўрди. 26 август куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Иордания раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Кейин музокаралар бўлиб ўтди ва унинг якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Шунингдек, Иордания подшоҳининг давлат ташрифи доирасида у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Иорданиянинг “Ан-Наҳда” (“Ренессанс”) ордени билан тақдирлади


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Абдулла II ибн ал-Ҳусайн эман дарахти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг