Доллар курси узоқ тушишдан сўнг кўтарилди
Жамият
−
26 Август 2025 64329 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,85 сўмга ошди ва 12 354,65 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 4,65 сўмга тушди ва 14 384,52 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,37 сўмга кўтарилиб, 153,93 сўмни ташкил этди.