Бу йил Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани очиқланди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга жами 6 млн 319,1 минг нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,1 млн нафарга ёки 48,9 фоизга ошган.

Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  1. Қирғиз Республикаси – 1 846 030 нафар;
  2. Қозоғистон  – 1 466 535 нафар;
  3. Тожикистон – 1 441 618 нафар;
  4. Россия – 536 849 нафар;
  5. Афғонистон – 267 485 нафар;
  6. Туркманистон – 208 864 нафар;
  7. Хитой – 103 158 нафар;
  8. Туркия – 96 492 нафар;
  9. Ҳиндистон – 38 008 нафар;
  10. Корея Республикаси – 25 057 нафар;
  • Бошқа давлатлар – 289 023 нафар.

Уларнинг сони сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш – 4 338 164 нафар;
  • сайёҳлик – 949 933 нафар;
  • хизмат юзасидан – 710 303 нафар;
  • тижорат – 255 136 нафар;
  • даволаниш – 54 882 нафар;
  • ўқиш – 10 701 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йилда Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг кўп хорижий сайёҳлар Қозоғистонга ташриф буюргани (15,3 миллион киши) хабар қилинганди. Хорижий сайёҳлар сони бўйича иккинчи ўринни Қирғизистон эгаллаган (8,6 млн киши). Кейинги ўринда эса Ўзбекистон – 8 миллион киши.


Мақола муаллифи

Теглар

турист сайёҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг