Ўзбекистондан юборилган 80 тоннадан ортиқ юк Қирғизистонга киритилмади

Олам

image

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистондан 80,82 тонна юк ва 70 минг 515 дона кўчат Қирғизистонга киритилмаган. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Қирғизистонда жорий йилнинг дастлабки етти ойида қўшни мамлакатлардан келтирилган 445,3 тонна юк, 70 мингдан ортиқ кўчат ва 11 минг 387 дона гул фитосанитария талабларига жавоб бермагани сабабли мамлакат ҳудудига киритилмаган.

Жумладан:

  • Қозоғистондан – 193,9 тонна;
  • Ўзбекистондан – 80,82 тонна, 70 минг 515 дона кўчат;
  • Россиядан – 69 тонна;
  • Хитойдан – 26,13 тонна, 8 минг 50 дона гул;
  • Бошқа давлатлардан – 41,5 тонна, 3 минг 337 дона гул қайтарилган.

Фитосанитария талабларини бузган карантин остидаги юкларга нисбатан уларни қайтариш, йўқ қилиш ёки зарарсизлантириш каби чоралар қўлланилган. Бундан ташқари, дипломатик каналлар орқали Хитой ва Нидерландияга ноталар юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 3,5 тонна писта қадоғида мажбурий белгилар бўлмагани учун жўнатувчига қайтарилгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, вазирлик ҳар куни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан олиб юриладиган қўл юкларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги билан боғлиқ ўртача беш-олтита ҳолат қайд этилишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг