Йилнинг энг шоу-шувли мусиқий воқеаси – Pepsi Music Fest бошланди

Бизнес

image

2 август куни Қарши шаҳрида узоқ кутилган Pepsi Music Fest бошланди ва кейинги кун Термизда катта муваффақият билан давом этди. Мамлакатнинг энг йирик ва севимли мусиқий фестивалларидан бири яна бир бор минглаб инсонларни мусиқа ва ҳаяжонли туйғулар қуршовида бирлаштирди.

Фестиваль меҳмонлари ёрқин ва қизиқарли дастурдан баҳраманд бўлди. Мусиқий кеча бутун тадбирга юқори кайфият берган DJ-сетлар билан бошланди. Double Touch жамоасининг чиқишлари иштирокчиларни янада фаоллаштириб, уларни рақсга чорлади. Саҳнада Konsta, King Macarella, MillyMallyMoe, DJ Frost ва DJ Gera каби машҳур санъаткорларнинг жонли ижролари янграб, томошабинларни мафтун этди.

Konsta ва MillyMallyMoe каби қўшиқчиларнинг севимли хитларига томошабинларни бир овоздан жўр бўлиши барчага дўстоналик кайфиятини улашди. Мусиқий чиқишлар билан бир қаторда шоу-дастурлар, интерактив ўйинлар ва мусобақалар ташкил этилиб, тадбирнинг кульминация қисмида лазер-шоуси кўпчиликнинг кўнглидан жой олди. Фестиваль якунида тунги осмонни ёритган ва меҳмонлар қалбидан жой олган улкан салют ташкил этилди.

Йирик ва оммавий тадбирларни ташкил этиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш International Beverages Tashkent компанияси ўз олдига қўйган юксак мақсадлардан биридир. PepsiCo компаниясининг Марказий Осиёдаги йирик боттлерларидан бири бўлган компания Mirinda, 7Up, Sting, Mountain Dew, Lipton, Adrenaline Rush ва Rockstar каби халқаро брендларни ҳам ишлаб чиқаради.

Pepsi Music Fest шунчаки мусиқий тадбир эмас. У бренд фалсафасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Pepsi – ёрқин таъм, жўшқин ҳаёт ва унутилмас лаҳзаларни қадрлайдиган барча ўзбекистонликларнинг танловидир.

Фестиваль ўзининг мусиқий саёҳатини мамлакат бўйлаб давом эттириб, яқин орада яна 8 та шаҳарни қамраб олади. Бу 100 000 дан ортиқ меҳмонларга мусиқа, ҳис-туйғуларга тўла ёзни тақдим этиш учун бўлади!

 Pepsi Music Fest 2025 географияси:

  • 8 август - Наманган, Ислом Каримов кўчасидаги “Янги Ўзбекистон” парки;
  • 9 август - Андижон, Лойиҳавий Машраб кўчаси, МКИ яқинидаги автотураргоҳ 
  • 10 август - Фарғона, Ал-Фарғоний боғи
  • 16 август - Урганч, Мангуберди майдони
  • 17 август - Нукус, “Мустақиллик” майдони
  • 22 август - Самарқанд, Регистон майдони яқинида
  • 23 август - Навоий, вилоят ҳокимлиги майдони
  • 24 август - Бухоро, Арк қалъаси ҳудуди

Барча тадбирларга кириш бепул!

Ўз шаҳрингизни танланг ва ташриф буюринг – Pepsi сизни кутмоқда!

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Pepsi Music Fest

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг