Эрон Президенти бензин муаммоси сабаб манзилига таксида борди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиённинг яқинда Табризга қилган норасмий сафари чоғида унинг кортежидаги учта машина ҳам бузилиб қолди. Бу ҳақда Президентнинг махсус инспектори Мустафо Мавлавийга таяниб, “Iran International” хабар берди.

Давлат раҳбари ва унинг хавфсизлик карвонини олиб кетаётган учта машина ҳам йўл бўйидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида бензин қуйгандан сўнг, Қазвин вилоятидаги Такестан шаҳри яқинида тўхтаб қолган.

“Бизнинг текширувимиз шуни кўрсатдики, станция сувга аралашган сифатсиз бензин тарқатган”, дейди Мавлавий.

Унинг айтишича, Пезешкиён маҳаллий ҳокимиятни жалб қилмасликни маъқул кўрган ва Табризга саёҳатини якунлаш учун шахсий такси ташкил қилган.

“Президент вилоят губернаторлигига қўнғироқ қилмаган ёки ёрдам сўрамаган. У шунчаки таксига ўтирган”, дея ёзади нашр.

Эрон нефть маҳсулотларини тарқатиш миллий компанияси (NIOPDC) кўриб чиқилаётган ёқилғи қуйиш шохобчаси ёқилғи сифати билан боғлиқ муаммолар юзасидан унга нисбатан илгари шикоят қилинганини тасдиқлаган. Бироқ, қонунбузарликлар содир бўлганига қарамай, объект нима учун ҳалиям ишлаётгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Мустафо Мавлавийга кўра, ушбу ёқилғи қуйиш шохобчасида шунга ўхшаш муаммолар аввал ҳам кузатилган.

Президент девони ҳам, Нефть вазирлиги ҳам воқеа юзасидан очиқчасига изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг марҳум президенти Иброҳим Раисийнинг онаси Президент Масъуд Пезешкиёнга вертолётларга чиқмасликни тавсия қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

такси бензин Табриз Масъуд Пезешкиён Мустафо Мавлавий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг