Украина Россия ҳудудларига дрон ҳужуми уюштирди

Олам

image

Бугун, 17 июлга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Россияга янги йирик дрон зарбасини берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 та ҳудуд ва аннексия қилинган Қримда 122 та стационар учувчисиз самолётлар, жумладан, Брянск вилоятида 43 та, Курск вилоятида 38 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинган.

Украина ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна камида етти киши яраланган. Белгород вилоятида Грайворонский туманидаги Смородино қишлоғида хусусий уйга дрондан портловчи мослама тушиши оқибатида бир аёл ҳалок бўлган, Короча туманидаги Прицепиловка қишлоғида икки нафар тинч аҳоли яраланган.

Воронежда дрон парчалари кўп қаватли уйга келиб урилган, оқибатда уч нафар вояга етмаган бола жароҳатланган, улардан икки нафари шифохонага ётқизилган.

Воронеж вилояти губернатори Александр Гусевнинг маълум қилишича, Воронеж осмонида ва шаҳар атрофида камида бешта дрон уриб туширилган. 

Бу Воронежга бир ҳафта ичида иккинчи дрон ҳужумидир. Шаҳар мэри Сергей Петрин 15 июль куни Центральний ва Коминтерновский туманларида ҳужум оқибатида юздан ортиқ хонадон, еттита уй ва бир хўжалик биноси, шунингдек, 14 та машина зарар кўрганини маълум қилганди. 27 киши жабрланган, улардан бири комага тушиб қолган ва кейинчалик шифохонада вафот этган.

Смоленск вилояти губернатори Василий Анохин ҳам тунги ҳужум пайтида қурбонлар ҳақида маълум қилди.

“Калуга вилоятида 14 ёшли қиз учувчисиз самолётнинг қулаши оқибатида яраланган”, деб хабар берди губернатор Владислав Шапша.

Украина қуролли кучларининг Ленинград вилоятидаги ҳужуми фонида Пулково аэропорти фаолиятини тўхтатди. Чекловлар Москва вақти билан 5:00 атрофида жорий қилинган. Федерал ҳаво транспорти агентлигининг хабар беришича, аэропорт Москва вақти билан соат 7:15 да рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни қайта бошлаган.

Чекловлар даврида Санкт-Петербургга учаётган иккита самолёт захира аэродромига жўнатилди. Москва мэри Сергей Собянин пойтахтга йўл олган учта дроннинг ҳужумини қайтарганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг