Трамп Украинага қўшимча ракеталар юбормоқчи
Олам
−
15 Июль 4002 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинага Tomahawk русумли узоқ масофали қанотли ракеталарни юбориш имкониятини жиддий кўриб чиққан. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The Washington Post ” нашри хабар берди.
Ракеталар бўйича муҳокама жорий йилнинг 11 июль кунида бўлиб ўтган. Манбаларга кўра, ҳозирча Tomahawk ракеталари расмий етказиб бериладиган қуроллар рўйхатига киритилмаган, бироқ Вашингтон бу қарорни кейинроқ қабул қилиши мумкин.
Яна бир манбанинг таъкидлашича, Трамп Tomahawk ракеталари бўйича етказиб беришни муҳокама қилишга тайёр, чунки у Путинни фақат кучли босим остида музокарага мажбур қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Маълумот учун, Tomahawk ракеталари 2 500 км масофани босиб ўта олади, рельефни айланиб ўтиш хусусиятига эга бўлиб, сувости кемалар, қуруқлик ва ҳаводан учирилади. Июнь ойида АҚШ бу ракеталардан Эроннинг ядро объектларига ҳужумда фойдаланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинага Patriot ракета тизимлари берилишини эълон қилганди. Киевда эса бу хабар мамнуният билан қарши олинганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь