Луцк ва Киев вилояти катта дрон ҳужумига учради
Олам
−
09 Июль 5548 2 дақиқа
Украинанинг Луцк шаҳри бугун, 9 июлга ўтар кечаси Россиянинг дрон ва ракеталардан фойдаланган ҳолда энг йирик ҳужумига учради. Бу ҳақда эрталаб шаҳар мэри Игорь Полишук маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум “оқибатида гаражларга зарар етказилган ва корхоналардан бирининг ҳудудида ёнғин келиб чиққан”. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Кечаси Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Луцкка дрон ва ракеталардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилиш хавфи ҳақида бир неча бор огоҳлантиришлар эълон қилди ва шаҳар аҳолисини бошпана олишга чақирди.
Луцк Украинанинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, у Волин вилоятининг маъмурий марказидир.
Киев вилоят ҳарбий бошқармаси ҳам 9 июлга ўтар кечаси Россиянинг учувчисиз учоқлари томонидан йирик ҳужумга учрагани ҳақида хабар берди. Унинг раҳбари Микола Калашникнинг сўзларига кўра, Броварский туманидаги ушбу ҳужум оқибатида 1980 йилда туғилган аёл жароҳатланган, дастлабки ташхис кўкрак қафасининг ёпиқ синишидир. У шифохонага ётқизилган.
Херсонда 9 июль тонгида Днепровский туманининг икки нафар фуқароси Россия дрон ҳужуми оқибатида жароҳат олди – 73 ёшли ва 47 ёшли эркак. Шаҳар ҳарбий бошқармасининг хабар беришича, чол мина портлашидан жароҳат олган, юзи ва танаси шикастланган, иккинчи одамнинг эса боши ва қўллари жароҳатланган.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 9 июлга ўтар кечаси Россия Украинага қарши жами 741 та ҳаво ҳужуми қуролини қўллаган: 728 та шаҳид типидаги ҳужумчи учувчисиз самолётлар ва ҳар хил турдаги дрон имитаторлари, 7 та Х-101/ “Искандер-К” қанотли ракеталари ва 6 та Х-47М2 “Кинжал” аэробаллистик ракеталари. Ушбу зарба Москва томонидан қўшни давлатга қарши бошланган бутун урушдаги энг йирик зарба эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь