Танзаниядаги даҳшатли йўл ҳалокатида 38 киши ҳалок бўлди
Олам
−
29 Июнь 6327 1 дақиқа
Кеча, 28 июнь куни Танзаниянинг шимолидаги Моши ҳудудида икки автобуснинг тўқнашуви оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Xinhua” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, автобуслар тўқнашган заҳоти ёнғин чиққан ва бу оммавий қурбонларга олиб келган. Вафот этганлар орасида тўйга кетаётган бутун бир оила ҳам бўлган.
“Ҳалокат тахминан (маҳаллий вақт билан) соат 17:00 да автобуслардан бирининг олд шинасининг ёрилиши оқибатида юз берган. Бу ёнғинга сабаб бўлган ва ҳар иккала автобус ҳам ёнган”, дейилади хабарда.
Воқеада 28 киши жароҳат олган, улардан 22 нафари аллақачон шифохонадан чиқарилган, қолган 6 киши даволанмоқда.
Маҳаллий ҳокимият ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг Оахака ва Пуэбла штатларини боғловчи автомагистралда содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 21 киши ҳалок бўлиб, яна бир неча киши тан жароҳати олганди.
Live
Барчаси