Дунёда 2 миллиарддан ортиқ одам тоза ичимлик сувига эга эмас – БМТ

Олам

image

Бугунги кунда дунё бўйлаб 2 миллиарддан ортиқ одам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган, 3,4 миллиард киши эса етарли санитария шароитларига эга эмас. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хабар берди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ўринбосари Надо ал-Ношифнинг сўзларига кўра, ҳар йили 1,4 миллионга яқин инсон ифлос сув ва санитария шароитларининг йўқлиги оқибатида юзага келадиган юқумли касалликлар – холера, диарея ва тиф кабилар туфайли вафот этади.

Баъзи паст даромадли мамлакатларда бу борадаги ўлим даражаси ривожланган мамлакатлардагидан деярли 500 баробар юқори.

Қарздорлик инқирозига тушиб қолган ривожланаётган мамлакатлар ичимлик суви таъминоти тизимига сармоя киритиш имконига эга эмас. Ривожланган мамлакатларда эса сув тўловлари кўплаб оилалар учун оғир юкка айланмоқда.

“Сув – бу оммавий неъмат, товар эмас”, дейди Надо ал-Ношиф.

Унинг айтишича, сув бўлмаса, одамларнинг яшаш, соғлиқ, озиқланиш, меҳнат қилиш ва соғлом атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқлари хавф остида қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон пойтахти Қобул аҳолиси 2030 йилгача ичимлик сувидан бутунлай маҳрум бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Mercy Corps нодавлат гуманитар ташкилотининг ҳисоботига кўра, сўнгги ўн йилликда Қобул атрофидаги ерости сув қатламларида сув сатҳи 30 метрга пасайган. Шаҳардаги қудуқларнинг деярли ярми қуриб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

ичимлик суви Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг