Олий суд биносида “свет” ўчиб қолди
Жамият
−
28 Июнь 5229 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги Олий суд биносида электр таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, электр таъминотидаги узилишлар сабабли Олий суднинг барча интерактив хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилган.
“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда электр таъминоти тўлиқ тиклангач, ахборот тизимлари тўлиқ ишга туширилиши маълум қилинади”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси