Мексика соҳилларида тонналаб кокаин ортилган сувости кемаси топилди
Олам
−
28 Июнь 7020 1 дақиқа
Кеча, 27 июнь куни Мексика Ҳарбий-денгиз кучлари денгизчилари Герерро штати соҳилларида 3,5 тонна кокаин ортилган сувости кемасини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари котибияти расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, гиёҳванд моддаларни ноқонуний ташишнинг олдини олиш бўйича операцияда Бош прокуратура, Миллий мудофаа котибияти, Миллий гвардия ҳамда Фуқаролар хавфсизлиги ва ҳимояси котибияти вакиллари иштирок этган.
Ҳарбий-денгиз кучлари тўхтатган сувости кемасида уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Улар ҳибсга олинган ва полиция бўлимига олиб кетилган.
Маълумот учун, Мексика наркомафияси аллақачон кўп йиллардан бери юк автомобили сиғимига тенг ҳажмда юк ташишга мўлжалланган, қўлда ясалган ярим-сувости кемалардан фойдаланиб келади. Бундай кемалар одатда 4-5 метр чуқурликка шўнғийди. 2025 йилда Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари патруллик чоғида жами 44,8 тонна кокаинни мусодара қилган.
Бунга қадар АҚШ Молия вазирлиги учта Мексика банкига нарко-картелларга ёрдам бергани учун санкциялар жорий қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси 2023 йилда дунё бўйлаб 3,7 минг тоннадан ортиқ кокаин ишлаб чиқарилгани ва тарихдаги рекорд кўрсаткичга етганини хабар қилган эди.
Live
Барчаси