Трамп сайловда олға силжиётган мусулмонни ҳақорат қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Нью-Йорк мэри лавозимига номзод, Демократик партия аъзоси Зоҳран Мамданини “ақлдан озган коммунист” деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

“Юз фоиз коммунист-тентак бўлган Зоҳран Мамдани ҳозиргина Демократик партия праймеризида ғалаба қозонди ва яқинда мэр бўлиш арафасида”, дея ёзган АҚШ Президенти. 

Америка етакчисининг сўзларига кўра, демократлар “чегарани кесиб ўтишни” бошлаган. Трампнинг фикрича, Мамданининг ташқи кўриниши “хунук, овози ёқимсиз ва у унчалик ақлли эмас”. 

Маълумот учун, Зоҳран Мамдани Америка Демократик Социалистлари аъзоси. Унинг ота-онаси ҳинд мусулмонлари бўлиб, Мамдани Уганданинг Кампала шаҳрида туғилган ва 2018 йилда Америка фуқаролигини олган. У 12 имом орденидан бўлган шиа мусулмонидир. Мамдани Мэн штатидаги Бовдоин коллежида ўқиган ва у ерда Фаластинда адолат учун талабалар бўлимига асос солган. 2014 йилда коллежни Африка тадқиқотлари бўйича бакалавр даражаси билан тамомлаган. Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэрига айланиш имкониятига эга Мамдани аввалроқ сайловда ғолиб бўлса, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиш учун (албатта у Нью-Йоркка борса) ҳаракат қилишини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркнинг собиқ губернатори Эндрю Куомо Демократик партиянинг ички сайловларида номзод Зоҳран Мамданига ютқазгани ҳақида хабар берилганди. Сайлов бюллетенларининг 90 фоизи ҳисобланганидан кейин Мамдани деярли 44 фоиз овозга эга бўлган. Унинг асосий рақиби Эндрю Куомо 36 фоиз овозга эга бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Нью-Йорк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг