Исроилнинг Теҳрондаги бинога берган зарбасида 20 бола ҳалок бўлди

Олам

image

Исроил Теҳроннинг Чамран туманидаги бинога берган зарбаси оқибатида 60 киши, жумладан, 20 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 13 июнь кунги ҳужумдан мақсад Чамран туманидаги 14 қаватли бино бўлган. Хабар қилинишича, ўлдирилган 60 кишининг барчаси бинода бўлган, улардан 20 нафари болалар.

13 июнь куни Исроил Эроннинг турли шаҳарларидаги ядро иншоотларига, жумладан, мамлакат олий ҳарбий қўмондонлигига кенг кўламли ҳужумлар уюштирди. Ҳужумларда юқори мартабали ҳарбий амалдорлар, жумладан Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Бағирий, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Ҳусайн Саламий, Эрон Қуролли кучлари марказий штаб-квартираси (Хатам ал-Анбия) қўмондони Ғоломали Раҳим, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳарбий ҳаво қўмондони Али Ҳожизода ва тўққизта ядро олимлари ҳалок бўлди. Шунингдек, 78 нафар тинч аҳоли қурбонлари борлиги хабар қилинган.

Эрон армиясининг Исроилга баллистик ракеталарни қўллаш билан боғлиқ жавоб ҳаракатларида камида 63 киши жароҳат олди. Кўплаб давлатлар Исроилнинг ҳаракатларини қоралади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 июнь куни Исроил Эронга ракета ҳужумлари уюштирди. Оқибатда мамлакатнинг бир нечта юқори лавозимли қўмондонлари, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Шунингдек, ядровий иншоотлар зарар кўрди. Умуман олганда, Исроилнинг 13 июнга ўтар кечаси бошланган йирик зарбалари Эроннинг 20 га яқин юқори мартабали ҳарбий раҳбарлари ва асосий ядровий олимларининг ҳаётига зомин бўлди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбаларидан хавотир билдириб, томонларни босиқликка чақирди.

Исроил томонидан Эронга қарши амалга оширилган кенг кўламли ҳужумлардан сўнг, Эрон Исроилга қарши ўз жавоб зарбаларини йўллади. Эрон ҳарбий кучлари томонидан Исроил ҳудудига қарата 200 дан ортиқ дрон ва баллистик ракеталар учирилган. Исроил Мудофаа кучлари ушбу зарбаларни тасдиқлаган ва ҳаво мудофаа тизимлари зудлик билан ишга туширилган. ЦАХАЛ расмий баёнотида айтилишича, Исроил ҳаво мудофааси катта миқдордаги ҳужумчи дрон ва ракеталарни тутиб қолишга муваффақ бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 дан ортиқ киши жароҳат олган. Исроил томони эса 1 кишининг ўлимини тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг