Болгария Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Жамият

image

Бугун, 10 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси Президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.

Ўзбекистон ва Болгария Президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

Болгария етакчиси Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Болгария Румен Радев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг