Трамп айрим маҳсулотлар учун божни 2 баробарга оширди
Олам
−
04 Июнь 1964 1 дақиқа
Кеча, 3 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп пўлат ва алюминий импорт тарифларини 25 фоиздан 50 фоизга ошириш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Қарор Вашингтон вақти билан бугун, 4 июнь куни ярим тунда кучга кирди.
Май ойида АҚШ билан савдо шартномасини имзолаган Буюк Британиядан ташқари барча мамлакатлар учун тарифлар оширилди. Буюк Британия учун пўлат ва алюминий тарифлари 25% да қолдирилди.
Оқ уй тарифларни оширишни “миллий хавфсизликка путур етказувчи савдо амалиётлари”га қарши кураш чораси деб атади. Трампнинг қарори, унинг маъмурияти баёнотига кўра, “АҚШ пўлат ва алюминий саноатини мустаҳкамлаш”га қаратилган.
“The New York Times”нинг ёзишича, АҚШнинг яқин иттифоқчилари, жумладан, Канада ва Европа давлатлари пўлат ва алюминий тарифларининг ошишидан норози. Бу автомобиль ва самолёт ишлаб чиқарувчиларни, қурилиш ва нефть компанияларини ҳам хавотирга солмоқда.
Жорий йил март ойидан бери Қўшма Штатларга импорт қилинадиган барча пўлат ва алюминийга 25 фоизлик божлар амал қилаётган эди.
Live
Барчаси