Бўрижарда чўкиб, ҳалок бўлган фуқаронинг оиласига моддий ёрдам берилди
Жамият
−
03 Июнь 11604 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5 май куни Тошкентнинг Бўрижар каналига тушиб кетган икки қизни қутқариш мақсадида каналга тушиб, ҳалок бўлган 43 ёшли Абдуманноп Самиқовнинг турмуш ўртоғига 50 миллион сўм ҳамда қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиевга 25 миллион миқдорида моддий ёрдам топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахт ҳокимлиги биносида Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 3 июндаги фармонига асосан марҳум Абдуманноп Самиқов ҳамда фуқаро Нурмуҳаммад Мамасалиевга “Жасорат” медалини топшириш маросими ўтказилган. Унда шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зуфаров, депутатлар, ОАВ вакиллари, мукофот соҳибларининг яқинлари иштирок этган.
Тадбир доирасида марҳумнинг турмуш ўртоғига 50 миллион сўм, фуқаро Мамасолиевга эса 25 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пуллари топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ўзи ҳалок бўлган фуқарони мукофотлаш тўғрисида фармонга имзо чекканди.