Самарқандда 1 тоннадан ортиқ газни яширин “бункер”га тушираётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида олиб борилган табиий ва суюлтирилган газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирларида 1 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ маҳсулоти талон-тарож қилинишининг олди олинди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти хабар берди.

Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари томонидан вилоятнинг Иштихон туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўрганиш ўтказилганда, суюлтирилган газ хизматининг таъминотчи-чилангари T.A. ҳамда махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчиси М.Д. Иштихон тумани “Бахрин” МФЙ истеъмолчиларига етказиб берилиши лозим бўлган 53 дона маиший газ баллонларини Оқдарё тумани “Пастки Бойбўта” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Э.Ж.нинг хонадонида ноқонуний ташкил этилган “бункер”га тушираётгани аниқланган.

Тадбир натижасида бир тоннадан ортиқ суюлтирилган газ маҳсулоти талон-тарожининг олди олинган ва ушбу ёқилғи аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилган. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси 4 миллиард 193 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдаланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳудудгазтаъминот Иштихон бункер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг