Пентагон ходими махфий маълумотларни хорижга сотмоқчи бўлди
Олам
−
30 Май 3843 1 дақиқа
Пентагон разведка бошқармасининг IT мутахассиси миллий мудофаа маълумотларини хорижий ҳукумат вакилига ўтказишга уринганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, виржиниялик 28 ёшли Нейтан Вилас Латч 2019 йилдан бери АҚШ Мудофаа вазирлигида фуқаролик ходими сифатида ишлаган. У яқинда Ички таҳдидлар бўлимида бўлган ва махфий ҳужжатларга кириш ҳуқуқига эга бўлган.
ФҚБ 2025 йил март ойида Латч махфий маълумотларни “дўстона” мамлакатлардан бирининг расмийлари билан бўлишишга тайёрлигини сезиб қолган. Бироқ бу қайси давлат экани аниқланмаган.
ФҚБ агенти ушбу давлат вакили ниқоби остида Пентагон ходими билан ёзишмаларга киришган. Мактубларнинг бирида Латч "[АҚШ Президенти] маъмуриятининг қадриятларига қўшилмаслигини" ва шунинг учун чет эл фуқаролиги ёки "бошқа товон" эвазига "махфий маълумотларни алмашишга" тайёр эканлигини айтди.
Май ойи бошида Пентагон ходими “хорижий ҳукумат вакили” билан келишиб, боғда махфий ҳужжатларни ўз ичига олган флеш-дискни қолдирган. Тез орада улар Латч қўшимча маълумотларни топширишга келишиб олган. 29 май куни у учрашув жойида ҳибсга олинган. Латч бугун, 30 май куни судга чиқиши режалаштирилган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь