Покистон-Афғонистон чегарасида тўқнашувлар бўлди

Олам

image

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидаги Покистон-Афғонистон чегарасида Покистон қўшинлари ва “Толибон” муваққат ҳукумати кучлари ўртасидаги тўқнашувлар бўлди. Бу ҳақда “Al-Arabiya” хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, тўқнашувлар Покистон томонида янги назорат пунктлари қурилиши чоғида юз берган. Ҳилманд Покистоннинг Балужистон вилояти билан чегарадош.

Айни вақтда Покистоннинг Geo TV телеканали Покистон Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси (ISPR)га таяниб хабар беришича, 28 май куни Балужистонда ўтказилган амалиётлар чоғида Исломобод террорчилар деб атайдиган “Ҳинд Фитна ал-Ҳиндустан” гуруҳининг беш нафар аъзоси йўқ қилинган. Лоралай туманидаги “кучли отишмалар”дан сўнг тўрт нафар “Ҳиндистон ҳомийлигидаги террорчи” йўқ қилинган. ISPR маълумотларига кўра, улар Рарашама қишлоғи яқинидаги Н-70 трассасида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлган иккита терактда иштирок этган. Қурбонлар ёнидан қурол, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар топилган.

“Кеч туманида яна бир террорчи йўқ қилинди”, дейилади мақолада.

Нашрнинг таъкидлашича, 2021 йилда Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг “Толибон”нинг Афғонистонда ҳокимият тепасига келиши билан Покистоннинг чегарадош вилоятларида терактлар сони кескин ошган.

Маълумот учун, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара 1893 йилдаги Дуранд чизиғи асосида ўрнатилган 2600 километрдан ортиқ бўлиб, Афғонистон Амирлиги ва Британия Ҳиндистони ўртасидаги делимитация келишуви натижасида юзага келган. Афғонистон ҳукумати 1947 йилда Британия Ҳиндистони парчаланиб, Покистон ташкил топганидан кейин уни тан олишни тўхтатди, бу позиция “Толибон” томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Покистон Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг