Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича марказ ташкил қилади
Жамият
−
29 Май 2834 2 дақиқа
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилиш борасида келишиб олди. Бу ҳақда “Казахстанская правда” хабар берди.
Тошкентда бўлиб ўтган “Болалар учун мулоқот: Марказий Осиё ва UNICEF” юқори даражадаги конференцияси доирасида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.
Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, тиббий хизматлар сифатини ошириш, тиббий ёрдам кўрсатишда тажриба алмашиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича мамлакатлар коалицияси доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, Оролбўйи аҳолиси саломатлигига таъсир этувчи экологик омилларни комплекс ўрганишга қаратилган қўшма илмий лойиҳаларни муҳокама қилган.
Мулоқот чоғида болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Қозоғистон болалар саратони бўйича Халқаро академик марказ яратишни таклиф қилиб, уни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, Миллий илмий онкология маркази негизида катталар онкологияси ва онкогематологияси бўйича халқаро хаб, шунингдек, UMC юрак маркази негизида болалар кардиожарроҳлиги халқаро хабини ташкил этиш, жумладан, қорақалпоғистонлик болаларга ёрдам кўрсатиш имкониятларини ҳам таклиф этилган.
Учрашув якунлари бўйича жорий йилда Ўзбекистонда қозоқ тиббиёти кунлари ва 2026 йилда Қозоғистонда ўзбек тиббиёти кунларини ўтказиш бўйича келишувга эришилган.
Томонлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро хаб ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлаган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь