2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” (Uzbekistan: Land of Talents) ёшлар ҳаракатига старт берилмоқда

Бизнес

image

Ҳаракатнинг илк лойиҳаси сифатида, 5-10 июнь кунлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ҳукумат кўмагида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида оммавий тадбирлар ўтказилади.   

Тадбирларнинг марказий воқеаси – 5 июнь куни Абу-Дабида ўтадиган БАА-Ўзбекистон ҳамда 10 июндаги Ўзбекистон-Қатар ўйинлари. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026'га чиқишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ушбу ўйинларга миллионлаб ўзбекистонликларнинг эътибори қаратилган. Шундай паллада Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг барча харажатлари Kapitalbank, Uzum ва Ucell компаниялари томонидан тўлиқ молиялаштирилмоқда. Ушбу компаниялар Ўзбекистонда инсон капитали ва истеъдодларни рағбатлантиришни ўз ижтимоий масъулиятининг муҳим қисми деб ҳисоблайди.  

100 мингдан ортиқ ёшлар (16 ёшдан 40 ёшгача) қатнашиши кутилаётган тадбирлар дастурига нафақат футбол намойиши, балки концертлар ҳамда мотивацион шоулар ҳам киритилган. Уларда иштирок этиш учун Telegram'да @land_uzbot орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. 

5 июнь куни “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракати тадбирлари соат 19:00 дан бошланади. Лойиҳа ташкилотчиларидан бири бўлган Zo'r TV ўйинларни майдондаги катта экранда трансляция қилибгина қолмай, бир неча соатли ёшлар тадбирларининг ўзини ҳам жонли эфирда намойиш қилади. Миллий терма жамоага ишонч билдириш учун Тошкент шаҳрида яшовчи ва унда меҳмон бўлиб турган минглаб ёшлар, жамоатчилик фаоллари, спорт соҳаси ва креатив саноат вакиллари, журналист, блогер ва инфлюенсерлар бир майдонда йиғилади. 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракатнинг асосий мақсади –Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш орқали ёшларни умумий ватанпарварлик ғояси остида бирлаштириш, уларга катта мақсадлар сари интилишга рағбат бериш. Ҳаракат Тошкент шаҳрида ўтказиладиган шу каби тадбирларнинг йиллик дастурини ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг