Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво массалари кириб келади
Бу қизиқ
−
26 Май 7368 2 дақиқа
Ўзгидромет 26-30 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Марказий ва шарқий вилоятлар бўйича айрим жойларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда, эртага, 27 май куни Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Бугун, 26 май куни кундузи ҳаво ҳарорати 27-32 даража, эртага 22-25 даража, 28-30 майда 25-30 даража, баъзи жойларда 32 даражагача иссиқ бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 29-31 даража иссиқ бўлади. Эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 23-25 даража иссиқ бўлади. 28 май куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 28-30 даража иссиқ бўлади.
29-30 май кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 29 майда кечга яқин, 30 майда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол вақти-вақти билан 12-14 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Live
Барчаси