Трамп Эрон билан музокараларда “сезиларли ўсиш” борлигини айтди
Олам
−
26 Май 7369 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан ядровий дастур бўйича музокараларда сезиларли муваффақиятга эришганини маълум қилди ва тез орада ижобий натижаларга умид билдирди. Бу ҳақда у кеча, 25 май куни Морристаун аэропортида журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги музокараларда муҳим ютуқларга эришилди. Кўрамиз нима бўлади, лекин менимча, Эрондан яхши хабар эшитишимиз мумкин”, деди у.
Эрон томони билан янги алоқалар кутилмоқдами деган саволга Трамп шундай жавоб берди:
“Жуда тез орада. Эртага нима бўлишини айта олмайман, лекин музокаралар жуда яхши кетмоқда. Мен портлашлар бўлмаслиги ва одамлар ўлмаслиги учун шундай бўлишини жуда хоҳлардим. Мен буни жуда хоҳлайман”.
Ғазодаги вазият ҳақида гапирар экан, АҚШ Президенти Вашингтон ҳам, Исроил ҳам ҲАМАС вакиллари билан бевосита алоқада эканини айтди.
“Биз буни имкон қадар тезроқ тўхтата оламизми ёки йўқлигини кўрмоқчимиз”, дея қўшимча қилди у.
Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликнинг асосий нуқтаси уранни бойитиш масаласи бўлиб қолмоқда. Эрон ядровий дастурини чеклаш эвазига санкцияларни юмшатишни талаб қилмоқда, бу эса атом бомбасини яратишга тўсқинлик қилмоқда. Америка расмийлари аввалроқ уранни паст даражада бойитишга розилик билдиришган бўлса-да, охирги пайтларда жараённинг барча босқичларини бутунлай тўхтатишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Италия пойтахти Римда Уммон воситачилигида Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг бешинчи раунди якунланди. Учрашув Уммоннинг Римдаги элчихонасида бўлиб ўтди.
Live
Барчаси