Ким Кардашианни тўнаган жиноий гуруҳ аъзолари суд залида озод қилинди
Маданият-санъат
−
24 Май 11014 2 дақиқа
2016 йилда Парижда Ким Кардашианни тўнаган жиноий гуруҳ раҳбари, 69 ёшли Аомар Аит Кедаша 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шундан 5 йили шартли деб белгиланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Кедашанинг етти нафар шериги қисман ёки тўлиқ шартли равишда уч йилдан етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ўтган вақт ҳисобга олиниб, иш бўйича барча айбланувчилар суд залида қамоқдан озод қилинди.
Фақат ноқонуний қурол сақлашда айбланган яна бир жиноий гуруҳ аъзоси 5000 евро миқдорида жаримага тортилди.
Барча ҳукмлар айблов томони талаб қилганидан кўра юмшоқроқ эди. Бироқ америкалик юлдузнинг адвокатлари у ҳукмдан мамнунлигини ва Франция расмийларига миннатдорлик билдиришини маълум қилди.
Кардашианнинг айтишича, “бу жиноят унинг ҳаётидаги энг даҳшатли воқеа бўлган”, аммо энди у “янги саҳифа очмоқчи”.
Маълумот учун, 2016 йил октябрь ойида полициячи кийимидаги қуролланган шахслар кечаси Париждаги Ким Кардашиан истиқомат қиладиган меҳмонхонага бостириб кирган. Улар тунги қоровулнинг қўлига кишан солиб, телеюлдузнинг хонаси эшигини очишга мажбур қилган.
Ўғрилар Кардашианнинг қарийб 9 миллион евролик заргарлик буюмларини, жумладан, ўша пайтдаги турмуш ўртоғи репер Канье Уэст совға қилган бриллиант узукни ўғирлаган. Ким Кардашианни эса оғзини боғлаб қўйишган.
Суд жараёнида Кардашиан болаларига қайтиши учун жиноятчилардан унинг ҳаётини сақлаб қолишларини илтимос қилганини эслади.
“Ўша кечаси мен ўламан деб ўйладим”, деб тан олди у.
Ҳужумдан сўнг, юлдуз узоқ вақт давомида Парижга саёҳат қилишдан қочди ва саёҳатларидан фотосуратларни фақат вақтни кечиктирган ҳолда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида чоп эта бошлади.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь