Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 2 ёшли қизча Ўзбекистонга олиб келинди

Жамият

image

Ота-она қарамоғисиз қолган яна бир вояга етмаган 2 ёшли қиз кеча, 16 май куни Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида истиқомат қилувчи Н.Г. исмли аёлнинг мурожаати келиб тушган. Мурожаатда вояга етмаган, 2023 йилда туғилган Д.Р. исмли неварасининг отаси вақтинча ҳибсхонада, онаси эса миграция марказида сақланаётгани сабабли уларнинг 2 ёшли фарзанди Россияда ота-она қарамоғисиз қолгани, ҳозирда Нижний Новгород шаҳар болалар шифохонасида эканини билдириб, неварасини Ўзбекистонга қайтариш бўйича амалий кўмак сўраган.

Шундан сўнг, Болалар омбудсмани, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консуллиги вакиллари билан ҳамкорликда болани Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, Бош консуллик саъй-ҳаракатлари билан боланинг онаси ҳам фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияга алдов йўли билан чақирилган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг 14 апрель куни ортга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг