Исроил Ғазога янги ҳужумлар бошлади
Олам
−
17 Май 3924 2 дақиқа
Бугун, 17 май куни Исроил мудофаа армияси Ғазо секторида янги кенг кўламли ҳарбий ҳужум бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда армиянинг Telegram-каналида хабар берилди.
Мудофаа армиясининг баёнотига кўра, бу операция гаровга олинган фуқароларни озод қилиш ва ҲАМАС гуруҳини йўқ қилиш мақсадида бошланган. Исроил қўшинлари ҳудудга жойлаштирилмоқда, сўнгги бир суткада эса Ғазонинг турли қисмларига ҳаводан кучли зарбалар берилган.
Ғазо секторидаги манбалар ва Исроилнинг Ynet нашри шимолий ҳудудларда кучли портлашлар, Ғазо шаҳри шарқида эса артиллериявий зарбалар берилганини билдирган. Бомбардимонлар вақтида тураржой бинолари ҳам нишонга олинган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича юқори комиссари Фолькер Турк бу ҳаракатни қоралаб чиқди. Унга кўра, бу Ғазо аҳолисини мажбуран доимий кўчиришга уриниш бўлиб, халқаро ҳуқуқни бузади ва этник тозалашга тенгдир.
ОАВга кўра, сектор ҳудудида ҳалок бўлган ва яраланганлар талайгина, аммо уларнинг сони ҳалигача аниқ очиқланмаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь ойида Исроил ва ҲАМАС Миср, Қатар ҳамда АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолаган эди. Бироқ Исроил 18 март куни Ғазо секторига зарбалар беришни қайта бошлади. Ушбу қарор ҲАМАС Исроил асирларини озод қилишдан бир неча бор бош тортгани ва барча таклифларни рад этгани сабабли қабул қилингани билан изоҳланди. Қолаверса, шу кунга қадар Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 52 495 фаластинлик ҳалок бўлди, 118 366 нафари яраланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил кучларининг Ғазо секторида йирик ҳужуми яқин кунларда бошланиши ҳақида огоҳлантирган эди. Бош вазирга кўра, бу урушнинг охирги нуқтаси ва ҳаммасини ҳал қилиш йўлида ташланган катта қадамдир.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь