Бишкекда ўзбекистонлик талаба ЙТҲ туфайли комага тушиб қолди

Олам

image

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон фуқароси йўл-транспорт ҳодисасига учради, шундан сўнг у комага тушиб қолди. Бу ҳақда АКИpress унинг онаси Дилафруз Каримовага таяниб хабар берди.

Ўзбекистонлик аёлнинг айтишича, унинг қизи пойтахт тиббиёт коллежи талабаси. Каримова қизини ватанига қайтаришга ҳаракат қилмоқда ва шу муносабат билан Ўзбекистон расмийларидан ёрдам сўраган.

Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, ЙТҲ жорий йилнинг 2 апрель куни Исакеэва кўчасида содир бўлган. Кундузги соат 13:30 да 2000 йилда туғилган Г.А. йўлни кесиб ўтаётганида 1999 йилда туғилган Т.А бошқарувидаги Hyundai Sonata русумли автомашина уни уриб юборган.

Жабрланувчи Миллий шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 312-моддаси (транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш қоидаларини қасддан ёки эҳтиётсизлик билан бузиш, оқибатда соғлиққа оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши очилган. Ҳайдовчи вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Тергов жараёнида гумонланувчи тиббий кўрикдан ўтказилган, унинг спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлгани аниқланмаган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳрида Gentra машинаси уриб кетган 11-синф ўқувчиси комага тушиб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бишкек Дилафруз Каримова ўзбекистонлик талаба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг