Трамп ва Инфантино Россиянинг ЖЧ-2026'да қатнашиш масаласини муҳокама қилди
Спорт
−
07 Май 7823 1 дақиқа
Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ва Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Россиянинг халқаро футбол мусобақалари, жумладан, бўлажак 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишини тақиқлаш масаласини муҳокама қилди.
Журналист Трампга Россия бўлажак Жаҳон чемпионатидан четлаштирилгани тўғрисида савол берди, Трамп эса бундан хабардор эмаслигини, бу масала бўйича Инфантино масул эканлигини билдирди.
“Россияни ЖЧ-2026'да қатнашмаслиги ҳозирч ҳақиқат. Умид қиламизки, вазият ўзгаради, тинчлик қайтади ва Россия ЖЧда иштирок этади”, дейди Инфантино.
Қайд этиш жоиз, FIFA ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (UEFA) 2022 йил февралдаги қарори билан Россия футбол жамоалари ва клублари халқаро мусобақалардан четлаштирилган.
Live
Барчаси