Iskander Buildings ўз мижозларини қурилиш майдонига таклиф қилди

Бизнес

4 май куни Iskander Buildings компанияси томонидан Тошкент шаҳридаги “Mavrid” лойиҳаси  қурилиш майдонида тадбир – “Mavrid Tour” ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – меҳмонларни қурилиш жараёни билан таништириш, ишлатилаётган материаллар сифати, лойиҳанинг ҳолати ва келгуси босқичлари ҳақида очиқ ва шаффоф маълумот бериш эди. Унда компания мижозлари, потенциал харидорлар, блогерлар ва  қурилиш соҳаси вакиллари иштирок этди. 

Таъкидлаш жоизки, Mavrid лойиҳаси 2024 йил июль ойида қурилиши бошланган бўлиб, 10 ой давомида таҳсинга лойиқ ўзгаришлар амалга оширилди. 

Тадбир давомида иштирокчиларга қуйидагилар тақдим этилди:

  • Лойиҳанинг бош архитектори Азамат Бойхонов томонидан концепция ва лойиҳалаш жараёни бўйича тақдимот;
  • Қурилишда фойдаланилаётган Betomax бетони ва Ytong автокловланган газоблоклари ҳақида техник маълумотлар;
  • Қурилиш ҳолати билан танишиш мақсадида А, B ва C блоклар бўйлаб экскурсия.
  • AKFA ромлари буйича тақдимот 

Тадбир иштирокчиларига  янги Юнусобод туманида жойлашган “Mezbon” лойиҳаси бўйича махсус таклиф ҳам тақдим этилди. 

Тадбирда Iskander Buildings мижозлари бўлган бир қатор машҳур шахслар ҳам иштирок этишди, жумладан: Зебо Раҳимова, Улуғбек Қодиров, Даврон Файзиев, Азода, Дилбар Зокирова, Ойбек Тешабоев, Tass Cooking, Chumoli, Раҳмиддин Қодиров ва Обиджон Насриддинов.

“Қурилишни кўзимиз билан кўрдик, ҳаммаси аниқ ва тушунарли. Компанияга илгари ҳам ишонардик, лекин бу тадбирдан кейин янаям ишончимиз ортди.” дейди тадбир меҳмонларидан бири.

Тадбир иштирокчилари томонидан Iskander Buildings'нинг очиқликка асосланган ёндашуви, сифатларга эътибор ва қурилиш жараёнига масъулиятли муносабати ижобий баҳоланди.

Батафсил маълумот олиш учун:

Телефон: +998787770011

Instagram: https://www.instagram.com/iskanderbuildings

Telegram: https://t.me/iskanderbuildings

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг