Доғистонда хизматдаги ходимлар отиб ўлдирилди (видео)
Олам
−
05 Май 23619 2 дақиқа
Бугун, 5 май куни Доғистоннинг Махачқалъа шаҳрида номаълум шахслар Йўл патруль хизмати ходимларига қарата ўқ узди, уч нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Доғистон раҳбари Сергей Меликов хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа соат 14:20 атрофида Керимов ва Магомедтагиров кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Доғистон раҳбари Сергей Меликовга кўра, автомобиль ҳайдовчиси ходимларга қарата ўт очган. Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги камида етти киши яраланганини маълум қилган. Икки нафар полиция ходимининг аҳволи оғир.
“Дастлабки маълумотларга кўра, ходимлар автомобилни тўхтатишга уринган, бироқ ҳайдовчи бўйсунмаган ва уларга қарата ўт очган”, дейилади хабарда.
Жиноятчилар хизмат машинасида яширинган.
Қайд этилишича, жабрланганлар орасида 17 ёшли ўсмир ва 12 ёшли қиз ҳам бўлган. Улар шифохонага олиб кетилган.
Босқинчилардан бири ҳужум пайтида йўқ қилинган, бошқалари пост хизмат машинасида воқеа жойидан қочиб кетган.
Воқеа бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича – 317-модда (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳаётига тажовуз қилиш), 166-модда (ўзлаштириш мақсадисиз олиб қочиш) ва 222-модда (қуролнинг ноқонуний муомаласи) жиноят иши қўзғатилган. Воқеа жойида терговчилар, криминалистлар ва тезкор ходимлар ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 апрель куни Россиянинг Москва вилояти Балашиха шаҳрида автомобиль портлаши оқибатида генерал Ярослав Москалик вафот этган эди.
Live
Барчаси