АҚШ ҳусийларнинг қурол омборларига зарба берди
Олам
−
05 Май 3572 1 дақиқа
АҚШ ҳарбийлари бугун, 5 май куни ҳусийлар назоратидаги Сана шаҳрида жойлашган нишонларга бир қатор зарбалар берди. Бу ҳақда “Al Arabiya”телеканали хабар берди.
Унинг манбаларига кўра, АҚШ Сана жанубидаги Ас-Савад ҳудудида ҳусийлар томонидан қурол сақлаш учун фойдаланилган омборларга камида учта ҳаво ҳужуми уюштирган.
Аввалроқ ҳусийлар назоратидаги “Al Masirah” телеканали АҚШ Сана ва Ал-Худейда провинциясидаги Рас-Исо портига қатор зарбалар бергани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Қўшма Штатлар Президент Дональд Трампнинг буйруғи билан Яман ҳудудининг учдан бир қисмини назорат қилаётган ҳутий нишонларига йирик зарбалар беришни бошлаганди. АҚШ Марказий қўмондонлиги операция Америка манфаатларини ҳимоя қилиш ва навигация эркинлигини таъминлашга қаратилганини билдирди. Бунга жавобан ҳусийлар ҳаракати Қизил денгиз шимолида Harry Truman авиаташувчи кемасига қатор ҳужумлар уюштирди.
Live
Барчаси