Эрдўған Шимолий Кипрга борди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 3 май куни Шимолий Кипр Турк Республикасига (ШКТР) борди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Туркия давлати раҳбарини Эржан аэропортида Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Эрсин Татар, Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш, Шимолий Кипр Турк Республикаси Республика мажлиси раиси Зия Ўзтурклер, Шимолий Кипр Турк Республикаси бош вазири Унал Устел ва Туркиянинг Лефкошадаги элчиси Али Мурат Бошчери кутиб олди.

Шимолий Кипр Турк Республикасига учган Туркия делегацияси таркибида Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан, Соғлиқни сақлаш вазири Кемал Мемисоғлу, Ёшлар ва спорт вазири Усмон Ашкин Бак, Савдо вазири Ўмер Болат, “Адолат ва тараққиёт” партияси раиси ўринбосари ва матбуот котиби Омер Челик, Президент маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун ва Хавфсизлик масалалари бўйича Президент Актай Челик Килич бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Шимолий Кипр Турк Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг