Тошкентда BYD “пешеход”дан ўтаётган пиёдани уриб кетди
3-саҳифа
−
02 Май 8698 1 дақиқа
Бугун, 2 май куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида BYD пиёдалар йўлагидан ўтаётган одамни уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:05 ларда Яшнобод тумани Нукус-Фарғона йўли кўчалари чорраҳасида BYD русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 1997 йилда туғилган эркак Lacetti билан пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган бир гуруҳ одамларни уриб кетганди. Оқибатда 1 нафар аёл вафот этган, 4 киши жароҳатланган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Live
Барчаси