Мирзиёев бугун Хоразмга боради
Жамият
−
01 Май 5175 1 дақиқа
Бугун, 1 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 15-16 апрель кунлари Андижон вилоятида бўлиб, у ердаги ишларнинг бориши билан танишганди.
Live
Барчаси