“Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларига 525 млн сўм берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади. Бу ҳақда кеча, 28 апрель куни қабул қилинган “Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради. 

Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта қуйидаги танловлар ўтказилади: 

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” танлови;
  • педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танлови.

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

  • “Йил ўқитувчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;
  • “Касбий маҳорат етакчиси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.

Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

Сертификат асосида ғолиблар БҲМнинг 1 400 бараварига (525 млн сўм) тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида Ўзбекистонда ҳар йили “Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилиши ва 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга совға сифатида уй-жой берилиши айтилган эди. Шунингдек, ҳар йили санаторий ва дам олиш масканларига юбориладиган ўқитувчилар сони 2 баробар оширилиши қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

танлов Йил ўқитувчиси Касбий маҳорат етакчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг