Таиландга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
28 Апрель 5408 1 дақиқа
Таиланд Қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга киришнинг янги тартиби жорий этилганини расман маълум қилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди.
Унга кўра, жорий йил 1 майдан бошлаб, Таиланд Қироллигига кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) мамалакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали (https://tdac.immigration.go.th) олиши шарт.
Шу муносабат билан Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларида Қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйгани хабар қилинганди. Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Баъзи бир манбаларга кўра, бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.
Live
Барчаси