“Реал”нинг икки футболчиси “Эль-класико”да иштирок этмайди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ва ҳимоячи Давид Алаба Испания кубоги финали доирасида “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳар икки футболчи мушакдан олган жароҳат сабаб сафдан чиқди. Ушбу хабарни мадридликлар устози Карло Анчелотти ҳам тасдиқлади.

Қайд этиш керак, аввалроқ, “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳам жароҳат олган ҳолда “Эль-класико”ни ўтказиб юбориши маълум бўлганди.

Маълумот ўрнида, 26 апрель куни Испания кубоги финалида “Реал Мадрид” ва “Барселона” тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Давид Алаба Эдуардо Камавинга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг