Истанбулда яна зилзила бўлди (видео)
Олам
−
23 Апрель 10675 1 дақиқа
Бугун, 23 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида юз берган 6,2 магнитудали биринчи зилзиладан кейин магнитудаси 3,1 дан 4,9 гача бўлган ўнта афтершок қайд этилди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD) хабар берди.
Қайд этилишича, 6,2 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан соат 12:49 да содир бўлган бўлса, соат 12:51 да ерости силкиниши (5,9) қайд этилган. Ундан кейин 4,4, 4,8, 4,5 ва 4,9 магнитудали зилзилалар кузатилган. 13:07 дан бошлаб силкинишлар кучи 3,4 дан 3,1 гача пасайишни бошлаган.
Маҳаллий мутахассисларнинг сўзларига кўра, ерости силкинишлари ҳали давом этиши мумкин. Айни дамга қадар қанча одам зарар кўргани, қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 апрель куни Истанбулда катта ваҳима уйғотган 10 сониялик зилзила кузатилганди. У Силиври тумани соҳилида содир бўлган. Зилзила эпимаркази 6,99 километр чуқурликда жойлашган.