Тель-Авивда минглаб намойишчилар Нетаньяхуни ҲАМАС билан келишувга эришишга чақирди

Олам

image

Минглаб исроилликлар Тель-Авивда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг “Шин Бет” (ШАБАК) директори Ронен Бар ва Исроил Бош прокурори Гали Баҳарав-Миарани ўз лавозимларидан четлатиш ҳаракатларига қарши намойишга чиқди. Намойишчилар, шунингдек, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришишни талаб қилишган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Намойишлар марказига айланган Тель-Авивдаги Бегин кўчаси ва Ҳабима майдонини минглаб намойишчилар тўлдирди. ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш ва маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилган исроиллик маҳбус Илана Гритевский ҳукуматни зудлик билан келишувга эришиш ёки истеъфога чиқишга чақирди.

“Ғазо секторида сақланаётган маҳбусларни тақдирига ташлаб қўйсангиз, тунлари қандай тинч ухлай оласиз? Ҳукумат барча маҳбусларни босқичма-босқич ёки гуруҳ бўлиб эмас, бирданига қайтариш ташаббусини кўрсатиши керак”, деди Гритевский.

Минглаб намойишчилар ҳам Ҳабима майдонида тўпланиб, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди ва Нетаньяхунинг Барни ишдан бўшатиш қарорига норозилик билдирди.

Исроиллик маҳбуслар оилалари платформаси АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашган Бош вазир Биньямин Нетаньяхудан барча маҳбусларни зудлик билан озод қилишни таъминловчи таклифни тақдим этишини талаб қилди.

“Биз АҚШ Президенти ва Бош вазир ўртасидаги учрашув бурилиш нуқтаси бўлишини ва 59 маҳбусни қайтариш бўйича келишувга йўл очишини кутамиз”, дейилади платформа баёнотида.

Маҳбусларнинг оилалари нафақат Нетаньяхуга, балки АҚШ Президенти Дональд Трампга ҳам мурожаат қилишган.

“Бир ярим йил давом этган сон-саноқсиз амалиётлар, ўт очишни тўхтатиш ва бир хил ҳудудларда (Ғазо секторида) янгиланган жанглардан сўнг, тўғри ва адолатли қарор қабул қилиш вақти келди. Урушни тўхтатиб, барча асирларни бир келишувда, кечиктирмасдан ва босқичма-босқич келишувларсиз уйларига олиб келинглар. Бундан ортиқ дипломатик ютуқ йўқ”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни ҳам Исроилнинг пойтахти Тель-Авивда ўн минглаб одамлар Ғазо секторига ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш талаби билан намойишга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг