Саудия Арабистонида ҳам Рамазон ҳайити 30 мартга тўғри келди
Олам
−
26 Март
8958Рамазон ҳайити 30 март, якшанба куни бошланиб, 2025 йил 2 апрель, чоршанба кунига қадар давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Мисрнинг Астрономия ва геофизика миллий тадқиқот институтининг ҳисоб китобларига таяниб, кўплаб араб нашрлари ёзмоқда.
Қайд этилишича, янги ой араб ва ислом дунёсининг бир қанча шаҳарларида қуёш ботганидан кейин бир неча дақиқа давомида кўриниши прогноз қилинганлиги сабабли Саудия Арабистони Рамазон ҳайитини 2025 йил 30 март, якшанба куни нишонлаши мумкин.
Маълум қилинишича, Саудия Арабистони Олий суди ойни кўриш ҳақидаги хабарларга асосланиб, санани расман тасдиқлайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам Ҳайит айёми 30 мартда нишонланиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси