Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Президент кортежи чет эллик фуқарони уриб юборди

Олам

image

Кенияда 79 ёшли Буюк Британия фуқароси Эдгар Чарльз Фредерикни Президент кортежи машиналиридан бири уриб юборди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, Эдгар Чарльз Фредерик 13 март куни вафот этган. Уни мамлакат пойтахти Найробидаги оммавий тадбирга кетаётган Президент Уильям Рутонинг кортежи уриб юборган. Ҳукумат машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинган, бироқ кейинчалик гаров пули эвазига қўйиб юборилган.

Авария ижтимоий тармоқларда норозилик уйғотган, чунки кенияликлар Президент кортежи ҳайдовчилари нима учун гавжум асосий йўлда юқори тезликда ҳаракатланаётганига ҳайрон бўлган.

Машина уриб юборгандан кейин ижтимоий тармоқларда ҳолат видеолари эълон қилинган. Ушбу видеоларда жабрланувчининг асфальт устида кўп қон йўқотганини кўриш мумкин. Уни уриб юборган автомобиль ҳалокатдан кейин тўхтамаган.

Маълум қилинишича. марҳум Фредерик Кения фуқароси бўлган синглиси ва жиянини кўриш учун мамлакатга ташриф буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кения Уильям Руто Эдгар Чарльз Фредерик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг